yakkasaroy.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Кўргазма заллари

 "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" миллий кўргазма компанияси

   (Амир Темур шоҳ кўчаси, 107) – моддий ва маънавий фаолият соҳаларидаги ютуқларни оммавий намойиш этади. Шунингдек, компания мамлакатнинг савдо-иқтисодий алоқаларини ривож-лантириш ва чуқурлаштириш, экспорт қудратини ошириш ва давлат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашади.  Дастлаб, 1963 й. Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси номи билан ташкил қилинган. 1992 й. сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ республика халқаро савдо объект-лари мажмуаси тузилди, «Ўз-экспомарказ» савдо кўргазма м-зи номи билан унинг таркибига кирди. 2005 й. 18 апр.дан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвес-тиция ва савдо вазирлиги қошидаги ОАЖ. Умумий майд. 48 гектар. Таркибида 5 кўргазма павильони, «Аквабог», «Тошкентлеид», Япон боғи, 4 ресторан, меҳмонхона мавжуд.

  Кўргазма заллари 1000 дан 2700 м2 гача майдонни эгаллаган бўлиб, замонавий кўргазма жиҳозлари билан таъминланган. Марказий павильон майд. 4892 м2, 500 кишига мўлжалланган конференц зал, 2712 м2ли кўргазмалар зали, очиқ намойиш майдончасидан иборат.

  «Ўзэкспомарказ» павильонларида ҳар йили 25 дан зиёд кўргазма тадбирлари ўтказилади. «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган», «Ўзбекистон АгроМи-ниТехЭкспо», «Пахта ярмарка «Ўзэкспомарказ» Ўзбекистон миллий кўргазма компанияси», «Flоrа Ехро» анъанавий кўргазмалари ва хорижий мамлакатлар миллий кўргазмалари, айниқса эътиборга лойиқ. «Ўзэкспомар-каз»да Италия, Молдавия, Польша, Чехия, Россия, Словакия, Ҳиндистон, Хитой ва б. кўплаб мамлакатлар кўргазмалари бўлиб ўтган. «Ўзэкспомарказ»да хорижий ҳамкорлар томонидан қуйидаги соҳалар бўйича халқаро кўргазмалар ўтказиш анъанага айланган: «Соғлиқни сақлаш», «Стоматология», «Фармацевтика саноати», «Нефть, газ», «Қурилиш», «Телекоммуникация ва компьютер технологиялари», «Озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологияси», «Кончилик иши», «Қутқарув ва фавқулодда вазиятлар», «Мебель ва ишлаб чиқариш технологияси», «Тўқимачилик», «Транспорт ва логистика», «Автомотошоу», «Қишлоқ хўжалиги», «Полиграфия, ноширлик иши, реклама», «Пахта ва шойи дунёси» ва б.

  «Ўзэкспомарказ», шунингдек, хорижий мамлакатларда ҳам турли мавзуларда миллий ва тармоқлар бўйича кўргазма ва ярмаркалар ҳам уюштиради.

  «Ўзэкспомарказ» ҳудудидаги 500 ўринли конференц-зал ва 400 ўринли кинолекторийда конгресслар, симпозиум ва пресс-конференциялар ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд. «Ўзэкспомарказ»нинг осма йўл, «Аквабоғ» ва «Тошкентленд» боғларини ўз ичига олган дам олиш зонасида бир вақтнинг ўзида 1000 киши ҳордиқ чиқариши мумкин.

 

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси

            Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси 2004 йил Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан очилди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг рангтасвир, графика, ва нумизматика намуналаридан иборат тўплам Галереянинг қурилишига асос бўлиб хизмат қилди.

Галерея XX аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча даврлари, мактаблари, йўналишлари ва етук рассомлар ижодини ўзида акс эттирган бой тўпламига эга. Ҳозирги вақтда Галереянинг рангтасвир ва графика тўпламида 1000 дан ортиқ экспонат мавжуд. Галереянинг нумизматика тўплами Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан то ҳозирги давргача муомлада бўлган улкан тарихий, маданий ва илмий қимматини ўзида акс эттиради. Мазкур тўплам эса 2 500 дона ноёб тангалардан ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан тасвирий санъатга оид 8 та каталог, нумизматикага оид 4 та каталог ва бир қанча илмий нашрларни чоп этди.

Галереянинг асосий фаолияти кенг жамоатчиликни мамлакатимиз ва хорижий мамлакатларнинг бой бадиий маданияти билан таништиришдир.

Галерея биноси барча замонавий дунё музейлари тажрибаси талабларига жавоб берувчи ва Марказий Осиё худудида ўхшаши йўқ ноёб объектлардан ҳисобланади. Катта экспозицион-кўргазма майдонидан (3 500 .кв. м.) ташқари Галереяда 15 та зал макони, экспонатларни сақлаш фонди, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган маърузалар зали, таъмирлаш устахонаси, болалар ижод студияси мавжуд.

Галерея фаолияти даврида нафақат республика, балки худудий ва халқаро аҳамиятга эга турли кенг кўламли маданий акцияларни ўтказди. Ҳозирги вақтда Галерея - бу республикамизда ва хорижда машҳур бўлган ўзига хос маданият марказидир.

Галерея мамлакатимиз ва унинг орти худудидаги турли ташкилотлар, ваколатхоналар билан сермахсул ҳамкорлик учун хамиша тайёр.

 


Печать 25 Октябрь 2013 Ўқилди: 951




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 72
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 281-54-50

Девонхона

(+9989 71) 255-74-48

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 281-54-50

Факс

(+9989 71) 255-74-49

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар