yakkasaroy.tashkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Яккасарой туманидаги умумтаълим мактабларида мактаб ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов

 

 

Яккасарой туманидаги умумтаълим мактабларида соғлом овқатланишни ташкил этиш мақсадида мактаб ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил  2 майдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарори асосида Яккасарой туманидаги умумтаълим мактабларида соғлом овқатланишни ташкил этиш мақсадида мактаб ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этувчилар аризалари 2016 йилнинг 10 июндан 10 июль соат 18:00 га қадар Яккасарой тумани, Ўрикзор 2-тор кўчаси, 45-уй (Яккасарой тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими)да қабул қилинади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техника базаси (замонавий технологик жихозлар), озиқ-овқат мазсулотлари ва таомлар тайёрлаш тезнологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин.

Талабгорлар ўзларининг ишларини компютерда презинтация орқали кўрсатиши ҳам мумкин.

Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилиниб, талабгор томонидан муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) конвертда танлов комиссиясига тақдим этилади:

- умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;

- махсус моддий-техника базаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

- бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;

- талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий-техника базасини мустахкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари;

- талабглр томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.

Танлов 2016 йилнинг 15 июль куни соат 10:00 да Яккасарой тумани, Ўрикзор 2-тор кўчаси, 45-уй (Яккасарой тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими)да бошланади.

Ихоҳ:  Агар танловни ўтказилиш санаси ва жойи ўзгарган тақдирда талабгорларга телефон орқали ҳабар берамиз.

Танловга оид қўшимча маълумотлар билан  www.yakkasaroy.poytaxt.uz сайти орқали танишишингиз ва (371) 254-74-00, (371) 254-85-71 телефонлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.

 

Ошхонаси танловга қўйилаётган Яккасарой тумани таълим муассасаларининг рўйхати ва манзиллари

Мактаб рақами

Мактаб манзили

  1.  

25-мактаб

Ш.Руставели кўчаси, 17-уй

  1.  

26-мактаб

Ш.Руставели кўчаси, 118-уй

  1.  

48-мактаб

А.Қаҳҳор кўчаси, 56-уй

  1.  

73-мактаб

Бобур кўчаси, 17-уй

  1.  

89-мактаб

Аския кўчаси, 26-уй

  1.  

91-мактаб

Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 40-б уй

  1.  

100-мактаб

Нурмухамедов кўчаси, 105-уй

  1.  

118-мактаб

Глинка кўчаси, 21-уй

  1.  

127-мактаб

Бошлиқ мавзеси

  1.  

135-мактаб

Абдуллаев кўчаси, 4-уй

  1.  

144-мактаб

Сирожиддинов кўчаси, 2-уй

  1.  

160-мактаб

Ш.Руставели кўчаси, 21-уй

  1.  

172-мактаб

Ш.Руставели кўчаси, 148-уй

  1.  

319-мактаб

Қушбеги кўчаси, 21-уй

 

Печать 08 Июнь 2016 Ўқилди: 810




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 63
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
Тоифа Сони
Қабул қилинган 8
Ижрода 3
Ижроси таъминланган 5

ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 281-54-50

Девонхона

(+9989 71) 255-74-48

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 281-54-50

Факс

(+9989 71) 255-74-49

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар