Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Шайх Хованди Тоҳур мақбараси
Шайх Хованди Тоҳур мақбараси

Шайхонтоҳур мақбараси (Шайх Хованди ат-Тоҳур) шаҳар марказида, Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий кўчалари орасида жойлашган Шайхонтоҳур меъморий мажмуасининг асосий зиёратгоҳи ҳисобланади.

Шайх Хованди ат-Тоҳур XIII асрда ҳозирги Чорвоқ қирғоғида жойлашган Боғустон қишлоғида туғилган. Шайх сўфийлик тариқати асосчиси Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши эди. Шайх Хованди ат-Тоҳур кўп саёҳат қилган ва ўзининг кенг илми ва зоҳидлик фаолияти туфайли халқ томонидан «донолардан энг доноси» деган унвонга сазовор бўлган. Узоқ йиллик саёҳатлардан сўнг, у Тошкентга қайтиб келиб, муқаддас булоқ ёнида яшай бошлаган. Ривоятларга кўра, исломдан олдинги даврларда бу булоқ ёнида Сув ва Олов мажусийлар бутхонаси бўлган. Шайх ат-Тоҳур 1355 йили вафот этган ва ўзини шу ерда дафн этилишини васият қилган.

Тошкентдаги булоқ суви билан жароҳатланган оёғини даволаётган Амир Темур шайх қабри устида мақбара қуришни буюрган. Бу мақбара бугунги кунгача сақланиб қолган. Асрлар давомида унинг атрофида тошкентликлар дафн этилган қабристон (некрополь) вужудга келган, аммо совет даврида қабристон йўқ қилинган, мажмуа ёдгорликларидан фақат Шайх Хованди Тоҳур, Қалдирғочбий ва Юнусхон мақбаралари қолган. Биринчи иккитаси зиёратчилар ва узоқ ўтмиш ихлосмандлари учун очиқ, Юнусхон мақбараси эса Ислом университетининг ёпиқ ҳудудида жойлашган.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Уккоша масжиди
Уккоша масжиди

Масжид 15 асрда қадимий Самарқанд Дарвоза кўчасидаги солиҳ зот Уккоша қабри ёнида қурилган. Бошқа ...

Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)
Алишер Навоий номидаги кино саройи («Панорамали»)

Алишер Навоий номидаги кино саройи, тошкентликларга «Панорамали» деб кўпроқ таниш — пойтахтнинг эн...

Олийгоҳ шаҳарчаси
Олийгоҳ шаҳарчаси

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Вокзал
Вокзал

Бир вақтлар 1899 йилда Г. Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилган Тошкент вокзали шаҳарнинг энг гўзал...