
Тошкентда модерн услубидаги европа бинолари бармоқ билан санаб чиқилади — ҳаммаси яхши таниш. Улар орасида, умуман Тошкент меъморчилигида алоҳида ўринни Буюк княз Николай Константинович Романовнинг 1891-йилда меъморлар В. С. Гейнцельман ва А. Л. Бенуа лойиҳаси бўйича қурилган саройи эгаллайди.
Тошкентга
сургун қилинган Буюк княз тадбиркорлик билан шуғулланган ва шаҳарда бир қанча
корхоналар эгаси бўлган. У совун заводи, фотография устахоналари, бильярд
заллари очган, квас сотишни йўлга қўйган, гуруч ва пахта қайта ишлаш
корхоналарини ташкил этган. Тадбиркорликдан тушган маблағлар ҳисобига
Тошкентдаги биринчи кинотеатр — «Хива»ни қурган, шунингдек, ўз пуллари эвазига
Очлик чўлида суғориш каналларини ётқизиш билан шуғулланган.
Буюк
княз коллекционер эди. Санкт-Петербургдан олиб келинган европа ва рус
рассомлиги асарлари тўплами 1919-йилда Тошкентда Санъат музейини ташкил этиш
учун асос бўлди, ҳозир у Ўрта Осиёдаги санъат музейлари орасида энг бой европа
рассомлиги коллекциясига эга.
Буюк
княз хотирасини Тошкентда унинг кулранг-сариқ пишиқ ғиштдан қурилган саройи
сақлайди. Бино чўзилган икки қаватли корпус бўлиб, яшаш учун махсус жиҳозланган
ертўла хоналари мавжуд, у ерда ҳатто иссиқда ҳам салқинлик сақланарди. Ертўлада
кенг ошхона ҳам жойлашган эди. Саройнинг икки ёнида думалоқ миноралар қурилган,
улар бино меъморчилиги билан уйғунлашган.
Сарой
атрофидаги ҳудудда таниқли тошкентлик ботаник ва фармацевт И. И. Краузе боғ
барпо этган. Бино кириш эшиги олдида ит ҳайкаллари, зинапоянинг икки томонида
бронза буғулари туради.
Сарой
бир неча марта эгаларини ўзгартирган. 1990-йилларгача бу ерда Республика
пионерлар саройи, Ўзбекистон антиквар ва заргарлик санъати музейи, кейинроқ
Ташқи ишлар вазирлигининг қабул уйи жойлашган эди.
2020-йил
февралда Ўзбекистон Маданият вазирлиги саройда реконструкциядан сўнг музей
очилиши ҳақида хабар берди, очилиш санаси ҳали аниқланмаган.

Тошкентнинг энг чиройли ва таниш биноларидан бири — Навоий номидаги театр. У 1934-йилда очиқ танлов...

Ярим доира фасадли чиройли бино 1938-йилда москвалик меъморлар А. А. Галкин ва А. Н. Карнаухов томо...

Шаҳарнинг энг қадимий кафеларидан бири ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ўзига хос «тапақа» товуқлар...

«Баланд» масжиди 1857 йилда қурилган. «Баланд» сўзи «юқори, баланд» деган маъноларни билдиради, мас...