
Исо Масиҳнинг Муқаддас Юраги Рим-католик соборини 1912-йилда Салар дарёсининг баланд қирғоғида қуришни бошладилар. Бино меъмори — поляк Людвиг Панчакевич. Қурувчилар орасида Тошкент яқинидаги лагерда сақланаётган асир австрияликлар ва венгрияликлар бор эди. Улар орасида юқори малакали муҳандислар, тош терувчилар ва ҳайкалтарошлар мавжуд эди.
Совет йилларида қурилиш тўхтатилди.
Ярим қурилган бино турли мақсадларда ишлатилди: унда ётоқхона, кейинроқ эса
касалхона жойлашди. Кўплаб ҳайкаллар ва безак элементлари йўқолди.
1970-йилларнинг охирида шаҳар ҳокимияти реставрацияга киришди, аммо у чўзилиб
кетди ва бино Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
1992-йилда бино пойтахт католик
жамоасига топширилди ва бир йилдан сўнг муҳандис Александр Пономарёв ва меъмор
Сергей Адамов раҳбарлигида янги реконструкция бошланди.
2000-йил октябрда маъбад архиепископ
Мариан Олес томонидан муқаддас қилинди.
Ички хоналар мармар ва гранит билан
бой безатилган.
Чиройли, баланд собор биноси узоқдан
кўринади — у шаҳар манзарасига органик равишда сингиб кетган.

1985-йилда меъмор Офелия Петровна Айдинова томонидан тажриба лойиҳаси бўйича монолит бетондан қури...

Шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида Тошкентнинг энг катта меъморий мажмуаси — олийгоҳ шаҳарчаси жойлаш...

Бешағоч майдонидаги чиройли тўрт қаватли уйлар 50-йилларнинг бошида меъморлар Митхат Булатов ва Лео...
Бино Амир Темур кўчасида жойлашган бўлиб, ўзига хос металл қуёшдан ҳимоя панеллари билан танилган. ...