Сквердаги курант соатлари пойтахтнинг диққатга сазовор жойларидан бири. Шарқий Пруссия шаҳарчасидаги вайрон бўлган ратуша соатларини Иккинчи жаҳон уруши жангларида қатнашган тошкентлик соат устаси Александр Эйзенштейн олиб келган.
Қурант соатлари биноси учун танлов эълон
қилинди, унда меъмор А. А. Муҳамедшин ва бош муҳандис В. Левченко таклиф қилган
лойиҳа ғолиб чиқди. Ўттиз метрли соат минораси ва чиройли тепа қисми Ўзбекистон
Фанлар академияси фахрий аъзоси, машҳур ганч ўймакори, нақшкор рассом, меъмор
Усто Ширин Муродов иштирокида безатилди.
1947-йил 9-майдан бошлаб курант соатлари
ҳар 15 дақиқада вақтни чалиб келмоқда, Александр Эйзенштейн умрининг охиригача
соатлар қўриқчиси бўлиб ишлаган.
2009-йилда ёнида курант соатларининг аниқ
нусхаси қурилди, энди улар жуфт.

1870-йилда Тошкент ҳарбий раҳбарияти обсерватория қуриш ҳақида қарор қабул қилди. 1872-йилда шаҳар...

2025-йил январда Тошкентнинг рамзларидан бири — телевизион минорамизга 40 йил тўлди. Дастлаб бу ми...

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 1918-йилда Халқ университети музейи сифатида ташкил этилган. 1935-й...

2011-йил баҳорида Навоий савдо мажмуаси бузиб ташланган ва унинг ўрнида саккизта етти қаватли турар ...