- Тошкентдан гапирамиз
- 14.03.2026, 10:44
Яккасарай туманида Умумхалқ ҳашари ва «Яшил макон» лойиҳасига старт берилди
Бугун Яккасарай туманидаги «Бобур» хиёбонида саф йиғини бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамшиев, туман ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Жамшид Эргашев, маҳалла «еттилиги», коммунал соҳа ходимлари ҳамда турли ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур йиғилишда тумандаги маҳаллаларни ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Айниқса, ҳудудларни янада озода ва обод қилиш, аҳолининг экологик онгини ошириш ҳамда яшил муҳитни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🗣Шу билан бирга, бугундан бошлаб Яккасарай туманида Умумхалқ ҳашари ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар бошланди. Мазкур ташаббуслар доирасида туманнинг турли ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Дарахт экиш, гулзорлар барпо этиш, йўлак ва хиёбонларни тозалаш, жамоат жойларини обод қилиш каби тадбирлар орқали шаҳар янада чирой очиши, фуқаролар учун қулай ва соғлом муҳит яратилиши кўзда тутилган.
✍️Яккасарай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...