- Тошкентдан гапирамиз
- 03.07.2026, 12:06
Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди
📍 «Олчазор» маҳалласида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, ФҲДЁ бўлими ҳамда тиббиёт ходимлари иштирокида ёш оилалар ва никоҳланувчилар учун тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга бағишланган маърифий тадбир ўтказилди.
👍 Тадбир давомида мутахассислар томонидан ёш оилаларда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, оила муқаддаслигини асраш, оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
👍 Шунингдек, иштирокчиларга оиладаги ўзаро ҳурмат ва масъулият, эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатларни мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича тавсиялар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Тадбир якунида бир гуруҳ ёшларга махсус сертификатлар ҳамда эсдалик китобчалари топширилди.

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...