- Тошкентдан гапирамиз
- 04.08.2026, 12:11
Яккасаройдаги ноқонуний бузилиш ва қурилиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳар прокуратураси хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани, Дамариқ МФЙ, А.Қахҳор кўчасидаги хонадоннинг ноқонуний бузилгани ҳамда компенсация тўловлари билан боғлиқ тарқалган видеоматериал юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Аниқланишича, «Mega Logistics Servise» МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларни мажбурий кўчириш бўйича ижро ҳаракатлари якунланмаган бўлишига қарамай, мазкур уйни ўзбошимчалик билан бузиб ташлаган. Шунингдек, тегишли рухсатномаларсиз ушбу ҳудудда 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан «Mega Logistics Servise» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа масъул шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, жиноят иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тергов якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, дўстлик...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Истанбул шаҳри мерияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.📈Мулоқот давомида Тошкент ва Истанб...

⬆️ 23-сентябр куни пойтахт йўлларидаги транспорт оқими, жамоат транспорти фаолияти, тиғиз вақтлардаги тирбандлик, таъмир...

Бугун Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга бағишланган шахсий қабулнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Тошке...