- Тошкентдан гапирамиз
- 03.09.2026, 16:30
Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди
🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудудида 750 ўринли янги ўқув биноси бунёд этилиб, 1975-йилда қурилган 960 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланди. Натижада таълим даргоҳининг умумий сиғими 1 714 ўринга етказилиб, ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим муҳити яратилди.
🔔Таълим даргоҳида ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган: шинам синфхоналар, машғулот хоналари, замонавий ошхона, спорт заллари ҳамда фаоллар зали ўқувчилар ихтиёрига топширилди.
Мактабнинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, масъул ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
✔️Тадбир давомида янгиланган мактабда яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, ўқувчилар билан самимий мулоқот қилинди.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...
2026-йил 2-сентябр — янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24-августдаги одатий иш кунига н...