Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентда яшил ҳудудлар кўпаяди: маҳаллаларда микроўрмонлар, янги боғлар ва сояли сайр кўчалари ташкил этилади

🌳 Тошкент шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш, дарахтларни асраш ва аҳоли учун янада қулай экологик муҳит яратишга қаратилган янги чора-тадбирлар белгиланди.

🇺🇿 Тошкент шаҳар ҳокимининг имзолаган қарорида пойтахтда амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгиланди.

🌳 Маҳаллаларда микроўрмонлар барпо этилади
Ер майдони чекланган маҳаллалар, кўп қаватли уйлар оралиғи, мактаб ва боғчалар ҳовлиларида микроўрмонлар ташкил этилади. 200–1 000 квадрат метр майдонларда ҳар бир квадрат метрга камида 2 тадан дарахт ва бута кўчатини зич экиш усули қўлланади.
Ер ажратиш имкони бўлмаган, бетон ёки асфальт қопламали ҳудудларда эса катта ҳажмли тувакларда кўчатлар экилиб, кичик жамоат боғлари ташкил этилади.

🌲 Кўчат экиш мавсуми 10-ноябрдан бошланади
Тошкентда кузги кўчат экиш мавсуми 2026-йил 10-ноябрдан бошланиши белгиланди. Экиш майдонларини тайёрлаш, суғориш тизимларини созлаш, тупроққа ишлов бериш ва бошқа зарур агротехник тадбирлар олдиндан амалга оширилади.

🧹Ариқ ва каналлар тозаланади
2026-йил 1-октябрдан бошланган тозалик ва озодалик бўйича икки ойлик доирасида ариқлар, зовурлар ва каналлар чиқиндилардан тозаланади. Зарур жойларда таъмирлаш ишлари бажарилиб, ҳудудлар мавсумий ёғингарчиликларга тайёрланади.

🌳 Дарахтлар парваришида янги ёндашув
Пойтахтда компостлаш ва мулчалаш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бунда шох-шаббаларни майдалаш, органик материаллардан фойдаланиш ва уларни дарахтлар ўсадиган очиқ тупроқ майдонларини парваришлашга йўналтириш кўзда тутилган.

➡️«Яшил маҳалла» ва «Яшил лот» тизимлари
2027-йил 1-январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети ҳамда «Яшил лот» тизимини жорий этиш назарда тутилган. Фуқароларнинг яшил боғлар ташкил этиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кўчат экиш ва парваришлаш ишларига жамоатчиликни жалб этиш режалаштирилган.

🤔Ҳар бир туманнинг «яшил дастури» ишлаб чиқилади
2026-йил 1-ноябргача туманларнинг яшиллик даражасини оширишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиши керак. Уларда яшил боғлар, сояли сайр кўчалари, сувни тежовчи суғориш тизимлари ва дарахтларни парваришлаш бўйича аниқ объектлар, муддатлар, маблағлар ва масъуллар белгиланади.

✔️Мақсад — Тошкентда кўпроқ яшил ҳудудлар яратиш билан бирга, мавжуд дарахтларни асраш, уларни тўғри парваришлаш ва ҳар бир маҳаллада тоза, салқин ҳамда қулай муҳитни шакллантириш.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг мол-мулки хатловдан ўтказилади
22.10.2026, 10:47
Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари ҳамда улар...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш
22.10.2026, 10:41
Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкен...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокими Oppenheimer & Co. вакили билан учрашди
22.10.2026, 10:08
Тошкент шаҳар ҳокими Oppenheimer & Co. вакили била...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
21.10.2026, 16:04
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ижро интизоми ва топшири...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...