
Тошкентликларга яхши таниш, Бродвейдаги (Сайилгоҳ кўчаси) бинода ҳозир Адлия вазирлиги жойлашган бўлиб, у 1927-йилда меъмор Г. Бауэр лойиҳаси бўйича конструктивизм услубида қурилган.
Турли йилларда бинода турли ташкилотлар
жойлашган: дастлаб Ўрта Осиё коммунистик университети (САКУ) талабалари
ётоқхонаси бўлган, кейинроқ Сталин номидаги Олий коммунистик қишлоқ хўжалиги
мактаби ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида бу ерда госпиталь жойлашган,
кейин партия мактаби. 1960–1970-йилларда колхозлар архиви ишлаган.
Афсуски, биногнинг кўриниши соябонлар, ойналаш ва
конструктивизм даври меъморий ёдгорлиги учун мос бўлмаган бошқа қурилмалар билан
бузилган.

Масжид 15 асрда қадимий Самарқанд Дарвоза кўчасидаги солиҳ зот Уккоша қабри ёнида қурилган. Бошқа ...

Тошкент учун ғайриоддий силіндр шаклидаги бино, 1988-йилда қурилган, Яқуб Колос ва Амир Темур кўчал...

Марказий телеграф биноси — Тошкентнинг энг чиройли биноларидан бири. У Навоий проспектида қурилган ...

Тошкентнинг энғ гўзал биноларидан бири — 23 қаватли "Чорсу" меҳмонхонаси, 1982-йилда қурилган ва 110...