- Тошкентдан гапирамиз
- 30.04.2026, 10:53
Яккасарой туманида ижтимоий инфратузилмани янгилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Шу доирада туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова 357-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида бўлди.
💠 1964 йилда барпо этилган, ярми асрдан зиёд вақт давомида хизмат қилиб келган ушбу боғча бугунги кун талабларига жавоб бермай қолган эди. Айни пайтда эски биноларни бузиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
💠 Ўрганишлар давомида масъуллар ўрнида барпо этиладиган мутлақо янги, замонавий мактабгача таълим муассасаси лойиҳаси билан яқиндан танишдилар. Лойиҳага кўра, 720 ўринли, икки қаватли боғча барпо этилиб, болажонлар учун барча қулайликлар, замонавий ўқув ва тарбия муҳити яратилади.

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат топшириқлари ижросини таъ...