- Тошкентдан гапирамиз
- 01.06.2026, 11:06
Яккасарой — спорт ва тараққиёт йўлида янги босқичга чиқмоқда
🖇 Яккасарой туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат инфратузилмани, балки келажак авлод салоҳиятини ҳам мустаҳкамламоқда. Бугун туман янгиланиш сари дадил қадам ташламоқда.
👍 Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда 2-сонли спорт мактаби учун барпо этилаётган янги, замонавий 3 қаватли бино қурилиши жараёнлари билан жойида танишди.
👉 Маълумки, ушбу спорт мактаби 1963 йилда ангар кўринишида қурилган бўлиб, бугунги замон талаблари ва спорт инфратузилмасига қўйиладиган стандартларга тўлиқ жавоб бермас эди. Эндиликда унинг ўрнида барча замонавий талаблар асосида лойиҳалаштирилган, кенг ва қулай, илғор технологиялар билан жиҳозланадиган янги спорт мажмуаси қад ростламоқда.
💠 Янги бино — бу шунчаки қурилиш эмас. Бу — ёш спортчилар учун муносиб шароит, соғлом турмуш тарзи ва юқори натижалар сари яратилаётган мустаҳкам замин.
💠 Танишув давомида қурилиш сифати, лойиҳа талаблари ва муддатларга қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
👉 Масъулларга ишларни юқори даражада ва белгиланган стандартларга мувофиқ якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
✍️ Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

🏢 Учтепа туман ҳокими Б.Мамаджанов, туман прокурори С.Мухтаров ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Ф.Гиясов иштир...

▫️Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолатини ўрганиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва мавжуд м...

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги Тошкент шаҳрида Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга тадбиркорлик фаолият...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Oppenheimer & Co. компаниясининг инвестиция банки фаолият...