- Тошкентдан гапирамиз
- 26.08.2026, 15:13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда.
Хусусан, Юнусобод туманидаги Шоштепа МФЙда ҳам ушбу улуғ сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Мустақиллик — миллатимизнинг бебаҳо қадрияти, халқимизнинг буюк ғурури эканлиги таъкидланган тадбир кўтаринқи руҳда бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ватан мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, дилбар рақслар ва сермазмун бадиий чиқишлар намойиш этилиб, йиғилганларга унутилмас байрамона кайфият улашилди.
Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!
Юнусобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...
Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...