Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда янги ўқув йилидан дарслар соат 08:00 да бошланади

 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади.

 🔰Мазкур тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган.

 ️ Хусусан, дарс машғулотларининг эртароқ бошланиши олий таълим ташкилотларига қатнайдиган талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт воситалари оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

 ️Шунингдек, мазкур тартиб кундузги ва кечки таълим шаклларида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини тўғри режалаштириш, машғулотлар ва бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 ️Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда талабалар мазкур тартибни инобатга олишлари сўралади.

 Таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш ҳамда талабалар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

 ️Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқлидир.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот
04.09.2026, 13:56
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
04.09.2026, 11:04
Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топширилди
04.09.2026, 10:05
Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топши...

Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди
03.09.2026, 16:30
Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдалани...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...