- Тошкентдан гапирамиз
- 11.09.2026, 10:07
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мирмуҳаммад Миршаҳидович Мирҳамидов томонидан пойтахт аҳолиси учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
✔️Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган муаммолар ва билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилди.
Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида фуқароларга қонунчилик доирасида зарур тушунтириш ва маълумотлар берилди.
▫️Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Аниқланган муаммоларни қонуний ва адолатли ҳал этиш, фуқаролар мурожаатларига амалий ечим топиш бўйича зарур чоралар кўрилиши белгиланди.
Шахсий қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ўтказилди.

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...
⛽️ 1996-йилдан буён фаолият юритаётган насос станциясида замонавий Европа технологиясига асосланган янги ускуналар ўрнат...

8-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд»...