- Тошкентдан гапирамиз
- 11.09.2026, 17:31
10-сентябр ҳолатига кўра пойтахт йўлларидаги транспорт ҳаракати: асосий кўрсаткичлар
🔺 Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан пойтахт кўчаларидаги транспорт оқими, тирбандлик даражаси ҳамда жамоат транспорти ҳаракати доимий мониторинг қилинмоқда.
📊 10-сентябр куни пойтахт йўлларида сутка давомида жами 1 514 915 та транспорт воситаси ҳаракатланди.
Куннинг тиғиз вақтида пойтахт йўлларида ҳаракатланган транспорт воситалари сони:
— эрталаб соат 07:00 ва 08:00 оралиғида 254 906 тага;
— кечки соат 18:00 ва 19:00 оралиғида 314 669 тага етди.
🚌 Жамоат транспорти ҳаракати
10-сентябр куни 1 667 та автобуслар орқали 170 та йўналиш бўйича 21 761 та қатновда 1 407 899 нафар йўловчи манзилига етказилди.
Тошкент метрополитени орқали 995 806 нафар йўловчи ташилди.
Энг юқори йўловчи оқими қуйидаги бекатларда кузатилди:
🔹 Чилонзор метро бекати — 52 858 нафар;
🔹 Буюк Ипак Йўли метро бекати — 51 541 нафар;
🔹 Беруний метро бекати — 37 742 нафар;
🔹 Чинор метро бекати — 34 997 нафар;
🔹 Олмазор метро бекати — 32 403 нафар.
🚦 Тирбандлик ҳолати
Вазиятлар маркази мониторинги давомида куннинг тиғиз вақтида:
Эрталаб 08:00 ва 09:00 оралиғида:
— 2 та чорраҳада (Сағбон–Қорақамиш чорраҳаси, П.Маҳмуд кўчаси) тирбандлик даражаси 7 баллга етган;
— 8 та чорраҳада (Фарғона йўли, Чоштепа–Ш.Руставели, Гавҳар–Ш.Руставели, Нукус–А.Қаҳҳор, ТҲАЙ–Чорбоғ, ТҲАЙ–Чоштепа, Ойбек–Шаҳрисабз, Т.Малик–М.Улуғбек чорраҳаларида) эса тирбандлик даражаси 7 баллдан ошган.
Кечки 18:00 ва 19:00 оралиғида:
— 3 та чорраҳада (Чоштепа–Ш.Руставели, Гавҳар–Ш.Руставели, Нукус–А.Қаҳҳор кўчалари) тирбандлик даражаси 7 баллга етган;
— 7 та чорраҳада (Фарғона йўли, П.Маҳмуд кўчаси, Сағбон–Қорақамиш, ТҲАЙ–Чорбоғ, ТҲАЙ–Чоштепа, Ойбек–Шаҳрисабз, Т.Малик–М.Улуғбек чорраҳаларида) эса тирбандлик даражаси 7 баллдан ошган.
Ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан аввал ҳаракат йўналишини режалаштириш, куннинг тиғиз вақтларида мазкур чорраҳалардаги транспорт юкламасини инобатга олиш ҳамда зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Кўрилган тезкор чоралар
Тирбандлик кузатилган нуқталарда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилди. Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинди.
⚙️ Таъмирлаш ишлари
Коммунал ташкилотлар томонидан 14 та кўчада (Мойқўрғон, Узумбоғ, Қорасарой, Ўш, Муқимий, Шўртепа, Боғишамол, Чуқурсой, М.Юсуф, М.Улуғбек, Қатортол 1-тор, Оққўрғон, КҲАЙ–Катта Дархон, Хонзодабегим кўчаларида) қатнов қисмидаги транспорт оқимларига қисман таъсир кўрсатувчи ишлар олиб борилди.
Ҳайдовчилардан мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, зарур ҳолларда эса муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилади.
ЙҲХБ томонидан расмийлаштирилган қоидабузарликлар
Жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш, пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини кучайтириш мақсадида пойтахт кўчаларида назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
10-сентябр кунида:
— 9 та пиёдалар йўлакчасидан транспорт воситасида ҳаракатланиш;
— 17 та тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
— 32 та тўхташ қоидаларини бузиш;
— 49 та «А» йўлакда ҳаракатланиш ҳолатлари расмийлаштирилган.
Шунингдек, пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши билан боғлиқ 85 та қоидабузарлик ҳолати қайд этилди.
Шунингдек, 10-сентябр куни 3 та йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган бўлиб, уларда 3 нафар тан жароҳати олган шахслар қайд этилган. Ўта оғир тан жароҳати олиш ёки ўлим билан якунланган ҳолатлар қайд этилмади.
Ҳайдовчилардан пиёдалар йўлаклари ва уларнинг олдида транспорт воситаларини тўхтатмаслик, пиёдаларга белгиланган ўтиш жойларида йўл бериш, автобус бекатлари ҳудудини банд қилмаслик, жамоат транспорти учун ажратилган «А» тасмасида ҳаракатланмаслик ҳамда бекатларга кириб-чиқаётган автобуслар ҳаракатига халақит бермаслик сўралади.
Йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари доирасида:
— 20 000 метрга яқин йўл чизиқлари янгиланди.
Пойтахт йўлларидаги транспорт оқими Вазиятлар маркази томонидан реал вақтда назорат қилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 10-сентябр куни Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари Мир...

Бугун Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабуллар ташкил этилади.🔹 10:00–12:00...

📚Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган «Китобхон Тошкент» лойиҳасининг 3-босқичига ба...
⛽️ 1996-йилдан буён фаолият юритаётган насос станциясида замонавий Европа технологиясига асосланган янги ускуналар ўрнат...