Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Ишчи гуруҳ Яккасаройда

🗣 Бугун Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даулетияр Худайбергенов, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатов, Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова ҳамда туман прокурори Бекзод Шамшиев Яккасарой туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдилар.

🔹 Ўрганиш жараёнида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда оилалар даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

📊 Шунингдек, маҳаллалар кесимида олиб борилаётган хатлов ва таҳлиллар, фуқаролар билан манзилли ишлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда ҳар бир мурожаат бўйича аниқ натижага эришиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📌 Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган вазифалар ижросини янада кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга қаратилган ишларни тизимли давом эттириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва вазифалар белгиланди.

✍️ Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Жумабоев Акмал Мурадович Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди
15.10.2026, 16:50
Жумабоев Акмал Мурадович Яккасарой тумани ҳокими л...

Акмал Жумабоев 1987-йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган.Маълумоти олий. 2011-йилда Тошкент автомобиль-йўллар и...

Иногамов Ҳаёт Ильясович Чилонзор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
15.10.2026, 15:35
Иногамов Ҳаёт Ильясович Чилонзор тумани ҳокими лав...

Ҳаёт Иногамов 1986-йилда Тошкент шаҳрида туғилган.Маълумоти олий. 2006-йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини, 200...

Темиров Лазизбек Пулатович Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
15.10.2026, 14:46
Темиров Лазизбек Пулатович Янгиҳаёт тумани ҳокими ...

Лазизбек Темиров 1989-йил Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган.Маълумоти олий. 2012-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт...

Абдулхаков Абдулазиз Ахатович Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
15.10.2026, 14:16
Абдулхаков Абдулазиз Ахатович Яшнобод тумани ҳоким...

Абдулазиз Абдулхаков 1980-йил Тошкент шаҳрида туғилган.Маълумоти олий. 2006-йилда Тошкент давлат техника университетини ...