Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Вестминстер университети
Вестминстер университети

Истиқбол ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида жойлашган гўзал, қадимий ғиштин бино тошкентликларга яхши таниш бўлиб, ўзига хос меъморий лойиҳаси туфайли осон танилади ва ёдда қолади.

Ўтган асрнинг бошларида хиёбондаги қизлар гимназияси барча қизларни ўқитиш имкониятига эга эмаслиги маълум бўлди ва иккинчи қизлар гимназиясини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бино 1912 йилда Тошкентнинг машҳур меъмори Георгий Михайлович Сваричевский лойиҳаси бўйича қурилди.

1918 йилда бинода янги таъсис этилган Туркистон халқ университети жойлашди, кейинчалик у Ўрта Осиё давлат университетига айлантирилди. Бинoнинг бир қисми Фундаментал кутубхонага ажратилган эди. 1931 йилдан бошлаб бинода В.В. Куйбишев номидаги Ўрта Осиё Иқтисодий режалаштириш институти ишлади.

Дастлаб бино икки қаватли бўлган. 1930 йилларда унинг учинчи қавати қурилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, учинчи қават қурилиши учун Асака кўчасидаги муқаддас Сергий Радонежский ибодатхонаси бузилишидан олинган ғиштлар ишлатилган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентга эвакуация қилинган Воронеж ва Куйбишев авиация институтлари негизида Тошкент авиация техникуми ташкил этилган ва унга ушбу бино берилган.

Юрий Алексеевич Гагариннинг космосга парвозидан сўнг техникумга унинг номи берилган. Ярим аср давомида авиация техникуми Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) ва 243-сонли Авиатаъмирлаш заводини малакали кадрлар билан таъминлаган. 2002 йилда бино Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 январдаги 22-сонли «Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган Вестминстер университетига топширилган.

Бино бир неча марта таъмирланиб, қайта реконструкция қилинган бўлса-да, лекин, шаҳар аҳолисининг хурсандчилигига, ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолган ва тошкентликларни нафис меъморий услуби билан хурсанд қилишда давом этмоқда.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси

Мустақиллик проспектининг (илгари Пушкин кўчаси) энг бошида жойлашган чиройли бино 1940-йилда меъмо...

Авиасозлар маданият саройи
Авиасозлар маданият саройи

Авиасозлар шаҳарчасида Тошкентнинг энг муҳташам биноларидан бири жойлашган. Унинг лойиҳаси устида м...

Қўғирчоқ театри
Қўғирчоқ театри

Асрлар давомида маскарабозлар шаҳар ва қишлоқ майдонларида ҳазил-мутойиба спектакллари кўрсатиб кел...

Суғориш институтининг янги корпуси
Суғориш институтининг янги корпуси

Миллий тадқиқот университети «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ин...