Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биноси

Мустақиллик проспектининг (илгари Пушкин кўчаси) энг бошида жойлашган чиройли бино 1940-йилда меъморлар В. Волчек ва Б. Ларионов лойиҳаси бўйича қурилган. Биногнинг кўриниши классик сталин услубига мос — устунлар, капитель безаклари, дераза безаклари ва кириш олдидаги фонарли обелисклар.

Бинони «Ўзбеквино» трести (чунки қурилиш учун пули бор эди) ЎзССР КП шаҳар қўмитаси учун қурган, аммо узоқ вақт Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси жойлашган. Биринчи қаватда машҳур болалар газетаси «Шарқ пионери» таҳририяти ҳам жойлашган эди.

1990–2000-йилларда бинода Daewoo Unitel ва Daewoo Bank офислари ишлаган.

Кейин маданий мерос объекти бўлган бино бир неча йил бекор турди, вайронагарчилик излари кўринарди. 2025-йил кузда бинони реконструкция қилишни бошлашди.

Шунингдек қизиқарли жойлар
Конституциявий суд биноси
Конституциявий суд биноси

Собиқ Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биноси 1964-йилда қурилган.Меъморлар: В. Бе...

“Чорсу” бозори
“Чорсу” бозори

Тошкентдаги “Чорсу” бозори — Марказий Осиёнинг энг қадимий ва машҳур бозорларидан бири бўлиб, у шаҳа...

«Тошкент» меҳмонхонаси ва унинг тарихи
«Тошкент» меҳмонхонаси ва унинг тарихи

Тошкентнинг энг чиройли ва рамзий биноларидан бири — Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонаси,...

Бош почта
Бош почта

Бош почтанинг янги биноси 1984-йилда Шаҳрисабз кўчасида (собиқ Первомайская) очилган. Меъморлари — Г...