Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

«Яшил» чироқ узоқроқ — кутиш камроқ: Фитрат ва Гейдар Алиев кўчалари чорраҳасидаги светофор қайта созланди

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЕМ) мутахассислари чорраҳадаги транспорт оқими ўрганиб, автомобиллар қайси йўналишда кўпроқ тўпланишини аниқлади. Шундан сўнг светофорнинг ишлаш вақти янги юкламага мос равишда ўзгартирилди.

Аввал светофор циклининг биринчи фазаси 35 сония, иккинчи фазаси эса 28 сония давом этган. Энди энг гавжум йўналишда фазанинг узунлиги 35 сония ўрнига 60 сонияга узайтирилди.

Шунингдек, қарама-қарши йўналишдаги автомобиллар энди бироз олдинроқ тўхтайди. Бу бурилаётган транспорт воситаларига бурилишни хавфсиз якунлаб, чорраҳани тезроқ бўшатиш имконини беради. Натижада светофор бир цикл давомида кўпроқ автомобилни ўтказади.

⏱️ Ўзгаришлар натижа берди: кундузи автомобиллар навбати сезиларли даражада қисқарди, ҳаракат бир маромга тушди, чорраҳадан ўтиш вақти эса 2 дақиқагача камайди.

🚂 Яқин атрофда темирйўл кесишмаси жойлашган. Поезд ўтаётганда ҳаракат вақтинча тўхтатилади. Шу сабабли чорраҳада қисқа вақтга автомобиллар тўпланиши мумкин.

ЙҲТЕМ вазиятни кузатишда давом этмоқда. Мутахассислар эрталабки ва кечки тиғиз вақтлар учун светофорнинг алоҳида иш режимларини тайёрламоқда.

Кейинги босқич — қўшни чорраҳаларни янгилаш ва уларнинг светофорларини ягона «Яшил тўлқин» тизимига улаш. Натижада рухсат этилган тезликда ҳаракатланаётган автомобиллар чорраҳалардан кетма-кет яшил чироқда ўтиб, камроқ тўхташи мумкин бўлади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Чилонзор: ҳисобот, мулоқот ва амалий ечимлар
12.08.2026, 16:29
Чилонзор: ҳисобот, мулоқот ва амалий ечимлар

📍Чилонзор туманида «Ҳисобот, мулоқот, тақдимот» форматида ҳудудни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжу...

Аҳолига стандартларга мос, сифатли хизмат кўрсатиш борасида вазифалар белгилаб олинди
12.08.2026, 11:46
Аҳолига стандартларга мос, сифатли хизмат кўрсатиш...

🔸️ Бугун эрта тонгдан «Навқирон» маҳалласида Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бош...

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Чилонзор тумани хавфсиз муҳитни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш йўналишида Ички ишлар вазирлигига бириктирилган
11.08.2026, 16:31
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Чилонз...

📈 Шу муносабат билан тадбир доирасида Ички ишлар вазири томонидан туманда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва э...

ҲИСОБОТ, МУЛОҚОТ, ТАҚДИМОТ: Чилонзор туманида янги форматдаги учрашув давом этмоқда
11.08.2026, 12:19
ҲИСОБОТ, МУЛОҚОТ, ТАҚДИМОТ: Чилонзор туманида янги...

Пойтахт ҳокими Чилонзор туманидаги «Ботирма» МФЙ ҳамда Ал-Хоразмий кўчасида ташкил этилган 24/7 гастрономик масканда бўл...