Яккасарой тумани ҳокимиятнинг расмий сайти
Шрифт ўлчами:
Ранглар схемаси:
Тасвирлар:

Тошкентдаги бир қатор ташкилотларда иш кунини соат 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларнинг иш вақтини 8:00 дан 17:00 гача этиб белгилаш таклифини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқда.

✔️ Иш кунининг давомийлиги ўзгармайди — ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлаб, бир соат эртароқ якунлайдилар.

Бугунги кунда кўплаб ижтимоий муассасалар, айрим давлат ташкилотлари, шунингдек, кўплаб корхона ва ташкилотларда иш куни соат 8:00 да бошланади. Шу вақтдан бошлаб шаҳарда фаол ҳаёт бошланади, аҳоли давлат ва шаҳар хизматларига мурожаат қилади. Шу боис шаҳар ҳокимлиги ва унга қарашли хизматларнинг ҳам фуқароларга айни вақтдан бошлаб хизмат кўрсатишга тайёр бўлиши муҳим.

Иш жадвалларини уйғунлаштириш бир нечта идора иштирокини талаб қиладиган масалаларни тезроқ мувофиқлаштириш имконини ҳам беради.

⌛ Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан транспорт оқимлари таҳлили ва моделлаштирилиши шуни кўрсатмоқдаки, иш бошланиш вақтларини тақсимлаш эрталабки тиғиз пайтларда йўл тармоғига тушадиган юкламани камайтиришга ёрдам беради. Янги график жорий этилганда тушлик вақти ҳам шунга мос равишда ташкил этилиб, кун давомида транспорт оқимлари ҳамда умумий овқатланиш объектларига тушадиган юкламани янада бир маромда тақсимлаш имконини беради.

Якуний қарор қабул қилишдан олдин пойтахт аҳолисининг фикрини эшитиш биз учун муҳим.

Агар таклиф овоз бериш натижаларига кўра аҳоли томонидан қўллаб-қувватланса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги уни белгиланган тартибда келишиш учун касаба уюшмалари ташкилотларининг кўриб чиқишига киритади.

Қуйидаги сўровномада иштирок этиб, ўз муносабатингизни билдиринг. Агар таклиф аҳоли томонидан қўллаб-қувватланса, белгиланган тартибда касаба уюшмалари билан келишиш учун киритилади. Сўровнома натижалари жорий йилнинг 28-август куни сарҳисоб қилинади.

Теглар:
Ўхшаш янгиликлар
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот
04.09.2026, 13:56
Глинка кўчасидаги вазият ҳақида ахборот

Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари!Глинка кўчасида содир бўлган воқеадан хавотирда эканингизни тушунамиз. Ҳози...

Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади
04.09.2026, 11:04
Бугун Халқ қабулхонасида учта қабул бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, бугун — 4 сентябрь куни Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида навбатдаги қабу...

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топширилди
04.09.2026, 10:05
Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлаги фойдаланишга топши...

Тошкент шаҳрида жамоат транспортига устуворлик бериш, автобуслар ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳ...

Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдаланишга топширилди
03.09.2026, 16:30
Бектемир туманида яна бир таълим маскани фойдалани...

🏢Бугун Бектемир туманидаги 290-сонли умумтаълим мактаби янгича қиёфада ўқувчилар учун ўз эшикларини очди. Мактаб ҳудуди...